Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори
Ўғитлар асосан 3 гуруҳга: органик, минерал ва микробиологик ўғитлар гуруҳига бўлинади. Энг кўп тарқалган органик ўғитлар жумласига гўнг, компост – чиринди ва кўкат ўғитлар киради.
Гўнг. Чала чириган гўнгда ўсимликка озуқа бўладиган азот – 0,5%, фосфор – 0,25% ва калий – 0,6% бўлади. Гўнг далага ерни ҳайдаш олдидан ташилади ва ерга бир текисда сочилгандан кейин тезда чуқур ҳайдалиб кўмилади.
Компост. Бу ўғит – картошка, помидор пояси, ҳар хил ўт, хазон, рўзғордан чиқадиган сипринди, ювинди каби ташландиқлардан ясалади. Мана шу ташландиқ нарсалар тупроқ ёки торф билан аралаштирилиб зич уюмларда сақланади. Бу уюм қуриб қолмаслиги учун вақти-вақти билан унга сув, яхшиси лойқа сепиб турилади. Бу уюмдаги нарсалар чириб бир хил моддага – компостга айланганда эрга солиш учун тайёр бўлади. Уюмга солинган нарсаларга ва сақлаш шароитига қараб компостнинг тайёр бўлиши учун ярим йилдан икки йилгача вақт сарф бўлади.
Кўкат ўғит. Махсус экин экиб, бунинг кўкати яхши ўсганда уни тупроққа аралаштириш усули кўкат ўғитлаш дейилади. Бу хилда ўғитлашда ҳам ерда ўсимлик учун зарур бўлган озиқ моддалар кўпаяди.
Кўкат ўғит тариқасида экиладиган экинлар ичида яхшиси дуккакли ўсимликлардир. Чунки бу ўсимликларнинг илдизида тупроқдаги азот миқдорини кўпайтирадиган бактериялар бўлади. Кўкат ўғитлаш органик моддаси кам, унумсиз тупроқларда яхши натижа беради
Минерал ўғитлар. Бу ўғитлар оддий ва мураккаб ўғитларга бўлинади. Оддий ўғитлардан асосан қуйидагилар ишлатилади:
Азотли ўғитлар: натрий селитраси, бунда азот 16%, аммоний сулфат, бунда азот 20-21%; аммиакли селитра, бунда азот 24-35%; аммоний хлорид, бунда азот 24-25% бўлади.
Фосфорли ўғитлар: оддий суперфосфат, бунда фосфор 15-16%; қўшалоқ (двойной) суперфосфат, бунда фосфор 40% ва кўпроқ; претсипитат, бунда фосфор 30-38% бўлади
Калийли ўғитлар: силвинит, бунда калий 15%; калий тузи, бунда калий 30-40%...
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar belgilangan *
Fikrlar
Hozircha fikrlar yo'q. Birinchi bo'lib fikr bildiring!